Ангор туманида «Ёшлар боғи» доирасида кўчат экиш акцияси ўтказилди

10:01 13 Январь 2026 Жамият
151 0

Сурхондарё вилоятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган «Ёшлар боғи» лойиҳаси доирасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда Ангор туманида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида навбатдаги кўчат экиш акцияси ташкил этилди.

Тадбир давомида 1000 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди ҳамда янги яшил ҳудуд барпо этилди. Ушбу акция аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, табиатга бўлган масъулиятни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

— Мазкур акцияда иштирок этиш менга катта хурсандчилик бағишлади, — дейди тадбир иштирокчиси Дилмурод Бердиев. — Яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик муаммоларни ҳал этиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Бундай лойиҳаларда фаол қатнашиш нафақат жамият учун фойда, балки ёшларимизда масъулият туйғусини ҳам оширади.

Қайд этилишича, «Ёшлар боғи» лойиҳаси доирасидаги бундай акциялар Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер