Анголада умуммиллий сайлов бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди.
Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда амалга оширилади: 130 ўрин учун ёпиқ рўйхатли пропорционал тизимда, 90 нафари эса 18 та округда д'Ҳондт усулидаги очиқ рўйхатли пропорционал тизимда сайланади.
Овоз беришда иштирок этиш учун сайловчилар 18 ёшга тўлган бўлиши, қўш фуқароликка эга бўлмаслиги, ақлан заиф ва жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши керак.
Анголада сайловлар эрталаб 7:00 да бошланиб 17:00 да тугайди. Ангола сайлов комиссиясининг Ал-Жазира нашрига хабар беришича 86 % овозлар санаб чиқилган. Натижаларга кўра ҳукмрон партия МПЛА 52 %, мухолифатдаги УНИТА партияси 44.1 % овоз тўплаган.
Президент сайловидаги дастлабки натижаларга кўра Жоау Лоуренсо 51.08%, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 % овоз тўплаган.
Анголада рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 13 миллион 973 минг кишини ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг