Андижондаги сув ҳавзалари атрофида барқарор хўжалик юритиш таъминланмоқда
Андижон вилоятида табиий сув манбаларини асраш ҳамда уларга туташ ер майдонларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ишлар янги босқичга чиқди. «Норин – Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги 1 та дарё ва 5 та табиий сой атрофидаги ҳудудлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Натижада 247,4 километр соҳил бўйлаб ҳимоя зоналари аниқ белгиланди.
— Мазкур ҳудудлар эндиликда қонунчилик талабларига мувофиқ сув хўжалиги ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида расмийлаштирилди, — дейди «Норин – Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Иқболжон Тоҳиров. — Бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ижара шартномалари қайта кўриб чиқилиб, 995 та шартнома белгиланган тартибда янгиланди. Бу эса сув фонди ерларидан фойдаланишда тартиб ва масъулиятни янада мустаҳкамлайди.

Айни пайтда мазкур ҳудудларда ёрдамчи хўжаликлар фаолият юритмоқда. Жумладан, уларда 200 бошдан ортиқ қорамол, 4,5 минг бош қўй-эчки ва 15 мингга яқин парранда боқилмоқда. Шунингдек, асаларичилик, балиқчилик ва экин экиш ишлари ҳам йўлга қўйилиб, сув ҳавзалари атрофида барқарор ишлаб чиқариш муҳити шаклланмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг