Андижонда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган расмлар танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан умумтаълим мактабларида расмлар танлови ўтказилди. Мазкур танлов орқали ўқувчилар ҳарбий хизматчиларнинг фидокорона меҳнати, Ватанга садоқати ҳамда тинчлик ва осудаликнинг бебаҳо неъмат эканини рангтасвир асарлари орқали ифодаладилар.
Жумладан, Андижон шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган танловда юзлаб ўқувчилар фаол иштирок этди. Бошланғич ва юқори синф ўқувчилари қамраб олинган ушбу тадбирда тасвирий санъатга қизиқувчи ёшлар миллий армиямизга бўлган муносабати ва тасаввурларини ижодий ишлар орқали намоён этдилар.
— Бу танловда мен аскарларимизнинг фидокорона хизмати, Ватанга бўлган садоқатини расм орқали акс эттиришга ҳаракат қилдим, — дейди мазкур мактаб ўқувчиси Санжарбек Аҳмедов. — Уларнинг жасорати ва матонати биз, ёшлар учун катта ибрат. Келгусида ўзим ҳам ҳарбий хизматчи бўлиб, юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни орзу қиламан.
Танлов якунида ёш тоифалари бўйича энг чиройли ва мазмунан бой ижодий ишлар сараланиб, ғолиблар Андижон вилояти божхона бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қайд этилишича, бундай тадбирлар ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий армияга бўлган ҳурматни ошириш ҳамда уларни эзгу мақсадлар сари йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг