Андижонда эҳтиёжманд оилаларга бепул кўмир тарқатилмоқда

12:34 24 Ноябрь 2021 Жамият
698 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилоятида эҳтиёжманд оилаларга бепул кўмир тарқатишга киришилди. Биргина Олтинкўл туманининг ўзида ҳозирга қадарҳ56 та оилага 300 кг дан ёнилғи етказиб берилди.

– Табиий газ ва электр энергиясидаги упшзилишлар аҳоли турмуш шароитига салбий таъсир кўрсатади, -дейди олтинкўллик меҳнат фахрийси Оминахон ая Сотволдиева. – Шундай пайтларда кўмир асқатади. Кунлар ҳам совиб қолди. Ўнлаб оилаларга бепул кўмир тарқатилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Бу каби хайрли ишлар вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида давом этяпти.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?