Андижонда «Damas» буткул ёниб кетди
Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон вилояти Олтинкўл туманида «Damas» русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 12 декабрь куни соат 13:40 лар атрофида Олтинкўл тумани «Темирхўжа» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 326 километрида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси олдида юз берган.
Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, 2005 йилда туғилган А.Ж.га тегишли бўлган «Damas» русумли транспорт воситасининг электр симларидан чиққан қисқа туташув оқибатида транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ушбу ёнғин Олтинкўл тумани ФВБ ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланган фуқаролар йўқ, бироқ транспорт воситаси тўлиқ ёниб кетган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг