Андижонда бозор растаси қулаб сотувчини босиб қолди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида, бозор растаси қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги мазкур воқеа юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ушбу хабар юзасидан масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Аниқланишича, ҳолат кеча, 21 декабрь куни соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида юз берган.
Ушбу ҳолат тадбиркорнинг дўкон олдига қўлбола усулда қуриб олган растаси талабга жавоб бермаганлиги, бундан ташқари савдо растасининг юқори қисмига керагидан ортиқ оғир (қишки) кийимлар илингани туфайли содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида юқоридаги камчиликларга йўл қўйган бир нафар тадбиркор тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган ва зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган. «Ҳозирда тан жароҳати олган тадбиркорнинг аҳволи яхши, бошқа жабрланувчилар аниқланмаган», дейилади ҳокимлик муносабатида.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг