Андижонда 3 балли зилзила содир бўлди

17:37 24 Апрель 2025 Жамият
208 0

Иллюстратив фото

Андижон вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 24 апрель куни Тошкент вақти билан 17:22 да Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 3 балли ер қимирлаши қайд этилган.

Зилзила магнитудаси 3 га тенг, силкиниш 10 км чуқурликда юз берган. Унинг эпицентри Тошкентдан 267 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Марҳамат туманида 3 балл, 5 км;
  • Асака туманида 2 балл, 13 км;
  • Булоқбоши туманида 2 балл, 20 км;
  • Шаҳрихон туманида 2 балл, 22 км;
  • Қува туманида 2 балл, 22 км.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, талофатлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер