Андижонда 2 та «Spark» иштирокида ЙТҲ юз берди
Андижон туманида иккита «Spark» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 3 июль куни соат 01:35 лар атрофида Андижон тумани «Ўрикзор» МФЙ ҳудудидан ўтган D-17 автомобиль йўлининг 7 километрида содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, 20 ёшли А.С. «Spark» русумли автомашинасини Андижон шаҳар йўналиши бўйлаб бошқариб келаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтган вақтида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган бошқа бир «Spark» билан тўқнашиб кетган.
«Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бор», дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг