Андижонда 2 500 қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди
Иллюстратив фото
Андижонда 2 500 қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Б.О.» МЧЖ савдо дўкони сотувчиси К.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, савдо дўконида хорижда ишлаб чиқарилган 2 596 қути акциз маркасиз тамаки ҳамда 141 дона электрон тамаки маҳсулотини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Бошқа бир ҳолатда эса Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж. давлат рўйхатидан ўтмасдан «Ёрбоши» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан умумий баҳоси 44,7 миллион сўмлик жами 3 249 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг