Андижон вилояти маҳалларида спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳларининг ҳолати ўрганилди

Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Андижон вилояти маҳаллаларида ташкил этилган спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш ишлари масъул вазирлик-идоралар вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва Ёшлар парламенти аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилди.
Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ–245-сонли қарорига асосан 2022-2025 йилларда 130 та спорт объекти, жумладан 47 та универсал, 68 та стритбол-воркаут ва 15 та воркаут спорт майдончалари қурилган. Спорт майдончалари қурилиши учун 28,8 млрд сўм йўналтирилган.
Вилоятда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 34 та болалар ўйингоҳи қурилган.
Спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳларининг қонуний қурилганлиги, техник ҳолати, қай даражада таъмирлангани ва жиҳозлангани ўрганилиб, уларнинг аҳоли, айниқса ёшлар ва болалар учун қулайлиги ва хавфсизлиги баҳоланди.
Шунингдек, маҳаллалардаги болалар ўйингоҳларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Андижон шаҳрида спорт ва болалар майдончалари ўрнига бошқа объектлар қуриш бўйича 8 та ҳолат аниқланган. Ушбу қурилишларнинг қонуний асослари ишчи гуруҳ томонидан таҳлил этилмоқда.
Ўрганиш давомида айрим спорт майдончаларининг фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолгани, спорт объектларининг атрофи ўралмагани, спорт анжомларининг етишмовчилиги, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун етарли шароитлар яратилмагани каби камчиликлар аниқланди.
Ушбу камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолини спортга кенг жалб қилиш, мавжуд инфратузилмани такомиллаштириш ва қўшимча қулайликлар яратиш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганиш натижалари халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирокида Сенат қўмитаси мажлисида муҳокама этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг