Андижон механика заводида 800-вагон-цистернаси ишлаб чиқарилди

12:18 06 Август 2024 Жамият
226 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу корхонада 12 турдаги юк вагонлари тайёрланади. Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 109 млрд. 397 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,3 фоизга кўп.

— Уларнинг 48 фоизи хорижга экспорт қилинди, — дейди завод бошқаруви раиси Зайнобиддин Аюбжонов. — Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон давлатлари билан доимий ҳамкорлигимиз бор. Биргина Туркманистон Республикасининг ўзига шу кунгача 700 та юк вагонларини таъмирлаш ишларини амалга ошириб, 25 та янги юк вагонларини етказиб бердик. Тез орада Европа давлатларидан янги дастгоҳларнинг олиб келиниши туфайли бир йилда 4 мингта вагон ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 24 январь кунги «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан шу йилнинг 1-ярим йиллигида ушбу заводда 83 млрд. 450 млн. сўмлик импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Кимёвий моддаларни ташишга мослашган навбатдаги вагон-цистерналар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ буюртмасига асосан тайёрланди. 800-маҳсулот 500 нафардан зиёд ишчи-хизматчилар учун янги довонни забт этиш марраси сифатида қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер