«Америка орзуси»даги фуқаро фирибгарлик қурбони бўлди

11:01 21 Август 2025 Жамият
214 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, уни 28 минг АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали АҚШга юборишини ваъда қилиб, шундан 4 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Унга кўра, «Ҳ.Д.» МЧЖ раҳбари Ж.Д. фуқаро Ғ.А.нинг ишончига кириб, уни Болгария давлатига ишга юбориши учун виза олиб беришни ваъда қилиб, эвазига минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?