«Алишер Навоий» романи тақдимоти бўлиб ўтди
13 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигида таниқли адиб, Инновацион ривожланиш вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исажон Султон қаламига мансуб янги асар – «Алишер Навоий» романинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари, академик, Сойибжон Неъматов, «Ўзбеккино» миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Баҳодир Каримов, шунингдек адабиёт ихлосмандлари иштирок этдилар.
Замонавий адабиёт вакилларининг буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳақидаги йирик асар ёзиши анчадан бери кутилаётган эди. Кейинги йиллардаги юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида эришган ютуқларимиздан энг каттаси – сўз эркинлиги ва ижод эркинлиги Алишер Навоий ҳақида романнинг яратилишига, бу масъулиятли вазифани жасорат билан адо этишга имкон берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг