Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали хорижга чиқиб келиши мумкин бўлади
Иллюстратив фото
Кеча, 26 ноябрь куни Адлия вазирлиги “Суд ҳужжати асосидаги ижро ҳужжатларини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳамкорлиги тўғрисида“ги низомга қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3196-2).
Унга кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни тўхтатиб туради.
Бу каби суғурта турлари тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади.
Суғурта полисининг мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизимидан автоматик равишда аниқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг