Академикнинг дунё кезган китоби ўзбек тилида

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси, академик Владимир Лвович Квинтнинг ўзбек тилига таржима қилинган «Иқтисодий ва молиявий стратегия» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Навоий кон-металлургия комбинати, НДКТУ ва Навоий давлат университети илмий жамоаси ҳамда Бухоро вилоятидан ташриф буюрган олимлар иштирок этди.
Тадбирда муаллифнинг ўзи ҳамда «НКМК» АЖ Бош директори Қ.Санақулов қатнашиб, янги дарсликнинг илмий-амалий аҳамияти, стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги замонавий ёндашувлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
— Муаллиф «стратегия назарияси ва стратегия методологияси» илмий тадқиқотлар соҳасида дунёнинг машҳур олимларидан бири ҳисобланади, — дейди НДКТУ профессори Саодат Бозорова. — Илмий тадқиқотлари АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия каби дунёнинг йигирмага яқин мамлакатларида давлат мукофотлари билан тақдирланган. Жумладан, 2022 йил 12 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан «Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: тузукларга шарҳлар» илмий монографияси учун фан ва техника соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати бўлган.
Тадбир давомида «Ёш стратеглар» клуби аъзолари ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари тантанали равишда тақдирланди. Шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик лойиҳалари белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг