Айрим тиббиёт ходимларига санаторийларга бепул йўлланма берилади
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–336-сон, 09.11.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.
Унга кўра, ушбу қарорга асосан 2026 йил 1 январдан давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилади:
- давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Давлат бюджети ҳисобидан 1 йилда 1 маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
- давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга 1 йилда 1 маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма бериш;
- барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини 2 баробар камайтириш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг