Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
Жорий йилнинг 30 август куни «Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика буджетидан қайтариш тизими жорий этилади:
ойлик товар айланмасининг нақд пульсиз қисми:
- 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – буджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
- 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – буджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;
- туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – буджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.
2024 йил 1 ноябрдан барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.
2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.
2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг