Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
2025/2026 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш мақсадида ноябрь ойида айрим тоифадаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра, ёрдам пуллари ижтимоий ёрдам реестрига киритилган ҳамда «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида ёрдамга муҳтож деб топилган оилаларга ажратилади. Бунда боқувчисини йўқотганлар ва ногирон аъзоси бор оилалар, ногирон фарзандни парваришлаётганлар ёки узоқ даволанишга муҳтожлар ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ёлғиз кексалар, 3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонлар, газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчилар ҳам моддий ёрдам олиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, қўшимча тузиладиган рўйхатдаги оилалар сони реестрга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг