“Airitom Free Zone” ҳудудида “Рамазон ярмаркаси”

21:54 16 Март 2026 Жамият
305 0

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Термиз шаҳри яқинидаги “Airitom Free Zone” ҳудудида “Рамазон ярмаркаси” ташкил этилди. Мазкур савдо тадбири аҳоли учун қулайлик ва манфаатдорликни таъминлаётгани билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.

Ярмаркада Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари иштирок этмоқда. Улар томонидан кундалик эҳтиёждаги озиқ-овқат ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи корхоналар нархида, айрим ҳолларда эса арзонлаштирилган ҳолда таклиф этилмоқда. Бу эса Рамазон ойида аҳоли дастурхонини тўлдириш, бозорлардаги нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ярмарка расталарида ун ва ўсимлик ёғи, тухум, дори-дармон воситалари, турли хил ширинликлар ҳамда бошқа кўплаб озиқ-овқат ва халқ истеъмоли молларини ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имконияти яратилган. Энг муҳими, маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри таклиф этилаётгани сабабли харидорлар уларни улгуржи нархларда сотиб олиш имконига эга бўлмоқда.

— Ярмарка нафақат савдо-сотиқ майдони, балки қўшни мамлакат тадбиркорлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи мулоқот майдонига ҳам айланмоқда, — дейди Балх вилоятидан тадбиркор Абдул Ҳаким Моҳманд. — Бу ерда икки давлат ишбилармонлари ўзаро тажриба алмашиб, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлмоқда.

Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер