Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилмоқда
Сенатнинг 11-ялпи мажлисида “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлигини бўлган шахсларнинг жамиятга мослашиши учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек касбга ўргатиш ва имтиёзлар бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда моддий аҳволини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, мазкур Қонун ҳам ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, бу борадаги ишларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлимига (қисмига) амал қилинмаган ҳолда қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан рухсатнома берганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги идоралар ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 472-моддаси (Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда қонунчилик талабларини бузиш), 48-моддаси (Васийлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш), 511-моддаси (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судлардан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ваколатига ўтказилмоқда ҳамда Ижтимоий инспекция органлари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ишлар белгилаб берилмоқда.
Энг муҳим ўзгаришлардан яна бири Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайриялари учун солиқ солинмаслиги, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилиши мустаҳкамланмоқда.
Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу Қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг турмуш даражаси яхшиланишига, уларга жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишига, ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишда уларга тааллуқли бўлган маълумотларни (шифокор ва банк сирига оид, нотариал ҳаракатлар, қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотларни) ўрганиш орқали Давлат бюджетидан ижтимоий ҳимояга ажратилган маблағларнинг манзиллилигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг