«Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, қулаши мумкин» – Германиянинг асосий кемасозлик заводининг эстакадаси авария ҳолатида

Германиянинг янги ҳукумати мудофаа учун йилига 200 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлашга ваъда бераётган бўлсада, Германия мудофаа инфратузилмасининг энг муҳим объектларидан бири – Гамбургдаги «Blohm+Voss» кемасозлик заводининг эстакадаси авария ҳолатида.
Бу ерда немис флоти учун янги корветлар қурилмоқда. Эстакадани мустаҳкамлаш ишлари беш йил давом этади ва 300 миллион еврога тушади.
Қийин вазиятга қарамай, «Blohm+Voss» вакили «кемаларни қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар режалаштирилганидек давом этади» деб ишонтирди. Бироқ, кемаларни ясаш аллақачон режадан ортда қолган: уларнинг биринчиси Германия армиясига 2022 йилда топширилиши керак эди, бироқ у кейинги йилгача ҳам ясаб бўлинмайди.
Муаммо бир объектга тегишли эмас. Гамбург расмийларига кўра, юзлаб километрлик немис эстакадаларининг кўпчилиги ўн йиллар аввал қурилгани ва ҳозир оғир аҳволда эканида.
«Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, қулаши мумкин», дея огоҳлантирмоқда шаҳар расмийлари.
Ҳарбий кемалар ясайдиган «Blohm+Voss» кемасозлик заводидаги эстакада Германиядаги энг қадимийларидан биридир. Ўтган асрнинг ўрталарида у қисман мустаҳкамланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг