Афғонистондаги зилзила Ўзбекистоннинг 10 ҳудудида сезилди
Иллюстратив фото
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила бугун, 19 декабрь куни соат 10:39 да қайд этилган. Ер силкинишининг координаталари 36,31 градус шимолий кенглик, 69,28 градус шарқий узунликка тенг.
Манбага кўра, ер қимирлаши 105 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 6 га тенг. Зилзила эпицентри Тахор, Афғонистон, Тошкентдан 551 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4 балл, 206 км;
- Қашқадарё вилоятида 3 балл, 417 км;
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 423 км;
- Жиззах вилоятида 2-3 балл, 441 км;
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 467 км;
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 502 км;
- Навоий вилоятида 2-3 балл, 542 км;
- Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 550 км;
- Наманган вилоятида 2-3 балл, 561 км;
- Андижон вилоятида 2-3 балл, 564 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг