Афғонистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилди
Иллюстратив фото
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:14 да Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида ер силкиниши қайд этилган. Зилзиланинг эпицентрда сезилиш кучи 3 баллни ташкил қилган.
Манбага кўра, ер қимирлаши 225 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 6 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 556 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 3 балл, 349 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 438 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 489 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 492 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 493 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 505 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 505 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 536 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 556 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг