Афғонистондаги зилзила оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиғи жароҳатланди
Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ одам жароҳатланди, дея хабар бермоқда «Reuters» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Самангон вилояти ҳокимияти маълум қилишича, зилзила тоғ кўчишига сабаб бўлган. Натижада Балх—Самангон йўлининг Тошқўрғон дарасидан ўтувчи қисми тўлиқ ёпилиб қолган.
Зилзила оқибатида Машҳур «Кўк масжид» (Blue Mosque) жойлашган Мозори Шариф шаҳри ҳам зарар кўрди. Хавфсизлик хизмати ходимларининг айтишича, масжиднинг айрим кошинлари ва миноралари қулаб тушган, бироқ гумбаз ички қисми ва асосий устунларга жиддий путур етмаган.
Европа–Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълумотига кўра, 6,3 магнитудали зилзила кеча тунда Афғонистон марказида қайд этилган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила эпицентри Самангон ҳудудида жойлашганини маълум қилди.
Зилзила тебранишлари нафақат Ўзбекистонда, балки Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Покистон, Эрон ва Ҳиндистонда ҳам сезилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг