Афғонистонда айрим тоифадаги фуқароларга паспорт бериш тақиқланди
Фото: Getty Images
Афғонистон ҳукумати паспорт олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар берди.
Янги тартибга кўра, судланганлар, васийларсиз қолган болалар, шунингдек, қарз ёки бошқа мажбуриятлари мавжуд шахслар паспорт ололмайди ва чет элга чиқиши тақиқланади.
Биометрик тизим ва маълумотлар базаси орқали чиқиши тақиқланган шахслар аниқланганда, уларга автоматик равишда паспорт бериш рад этилади.
Аввалроқ барча афғон фуқаролари паспорт олиш ҳуқуқига эга эди. Чекловлар фақат айрим жиноят ишларида қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда миллий шахсни тасдиқловчи ҳужжат «тазкира» ҳисобланади ва аҳолининг асосий қисми ундан фойдаланади. Паспорт эса фақат чет элга чиқиш учун зарур.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг