Адабиётимиз умидлари
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Асримиз умидлари” рукни остида ўн нафар ёш ижодкорнинг китоби чоп этилди.
Кеча “Адиблар хиёбони”да ушбу китобларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Хусусан, Фозил Фарҳоднинг “Кўклам куйи”, Гўзалой Солиҳ қизининг “Ғолиба”, Олим Жумабоевнинг “Бир ўзбек ўйи”, Холиёр Сафаровнинг “Номус ва ҳаёт”, Биби Робиа Саидованинг “Какку овози”, Жасур Кенгбоевнинг “Юракнинг бир чети”, Нурилла Чорининг “Ташвиши йўқ одамлар”, Бобо Равшаннинг “Шом билан тонг орасида”, Салим Абдураҳмоннинг “Хаёлимда асраганим”, Санжар Турсуновнинг “Сунбуланинг сўнгги оқшоми” шулар жумласидан.
Бу китобларнинг аҳамиятга молик томони шундаки, ўн нафар тийрак нигоҳнинг ҳаёт, инсон, табиат, атроф-муҳит, инсонийлик, ватанпарварлик ва яна кўплаб муқаддас туйғуларнинг қаламга олгани, тасвирлагани ва бадиий бўёқлар билан бойитгани таҳсинга лойиқ.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг