Абдусатторов FIDE Freestyle жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

13:40 16 Февраль 2026 Спорт
362 0

Кеча, 15 февраль куни FIDE Freestyle бўйича Жаҳон Чемпионати-2026 финал баҳслари ўтказилди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун германиялик Винсент Кеймер  билан баҳс олиб борди. Якунда Абдусатторов 2,5-1,5 ҳисобида рақибидан устун келиб, мусобақанинг бронза медали ҳамда 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот соҳибига айланди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Нодирбек 3-ўринни эгаллаш орқали 2027 йилги Freestyle жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига ҳам эга бўлди.

Шунингдек, мусобақанинг 7-ўрни учун курашда яна бир юртдошимиз Жавоҳир Синдаров АҚШ миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи Левон Аронянга қарши дона сурди. Синдаров армагедон баҳсида рақибига мағлуб бўлиб, турнирни 8-ўринда якунлаган ҳолда 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга эга чиққан.

Маълумот учун, FIDE Freestyle бўйича Жаҳон Чемпионати-2026 мусобақасида биринчи ўрин норвегиялик Магнус Карлсенга, иккинчи ўрин эса яна бир АҚШ вакили Фабиано Каруанага насиб этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?