Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
«Goalpost» нашри томонидан ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг «Манчестер Сити» клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Овоз бериш жараёнида Ҳусанов қитъанинг бир қатор умидли футболчиларини ортда қолдирган. Улар орасида Австралия, Индонезия, Корея Республикаси ва Ироқ вакиллари ҳам бор.
Айни пайтда Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси сифатида ҳам қайд этилган. Ҳусанов 2025 йил бошида Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган бўлиб, трансфер қиймати 40 миллион фунт стерлингни ташкил этган.

Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов «The Athletic» нашри томонидан тузилган Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи энг кучли 100 нафар футболчи рейтингида 86-ўринни эгаллади. «Transfermarkt» портали эса ҳимоячининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳолаган.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- «Ўзбекистон –2030» стратегиясининг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг