Абдуқодир Ҳусанов Францияда ойнинг энг яхши ёш футболчиси бўлган биринчи ўзбек футболчиси!
Ўзбекистонлик истеъдодли ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «Лига 1»нинг расмий саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, «Ланс» клуби ҳимоячиси Франция чемпионатида октябрь ойининг «Энг яхши ёш футболчиси» деб топилди. Абдуқодир мухлислар орасида ўтказилган сўровномада катта устунлик билан ғалаба қозонди. Қайд этиш керакки, Ҳусанов бундай унвонга эга бўлган биринчи ўзбек футболчиси бўлди.
Ҳусанов мукофотни ютиш учун номзодлар сафида Жонатан Роу («Марсел») ва Малик Фофана («Лион») ҳам бор эди. Абдуқодир сўровномада 47 фоиз овоз олди. Роу ва Фофана эса мос равишда 28 фоиз ва 25 фоиз овоз тўплашди.
Октябрь ойида 20 ёшли футболчи «Ланс» сафида барча 3 ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва «Sofascore» талқинига кўра ўйинларда ўртача 7 балл олди. Жорий мавсумда Абдуқодир клуб сафида 11 ўйинда қатнашди.
Маълумот учун, ёш ҳимоячи Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2004 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар орасида дунёнинг «Энг яхши ёш футболчиси» бўлишга даъвогар бўлган 25 футболчи рўйхатига киритилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг