Абдулазиз Камилов Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланаётган Фаластин Мухтор Элчисини қабул қилди

15:07 09 Февраль 2022 Сиёсат
741 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

2022 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Фаластин Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Абдулла Таршаханини мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Элчининг фаолияти давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

Томонларнинг ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.

М.Таршахани мамлакатимизда дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?