50 та оилага иссиқхона бепул топширилди

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳолини доимий даромад манбаига эга қилиш йўлида изчил ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Балиқчи тумани “Тўда” маҳалласидан 5 гектар ер майдони ажратилиб, унда замонавий иссиқхоналар барпо этилди. Ушбу лойиҳа доирасида ижтимоий рўйхатда турувчи ва кам таъминланган 50 нафар оилага 10 сотихдан иборат иссиқхоналар 2 йил муддатга бепул ижара асосида топширилди.
— Бу давр мобайнида оилалар иш тажрибасини орттириб, замонавий сабзавотчилик сирларини ўрганиши ва ўз меҳнати билан даромад топишига шароит яратиши кўзда тутилган, — дейди туман ҳокимлиги ходими Музаффарбек Каримов. — Кейинчалик улар тўплаган тажрибасидан фойдаланиб ўз томорқаси ёки бошқа ер майдонида мустақил бизнесини йўлга қўйиши мумкин.
Лойиҳа ўқув-тажриба модели асосида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир иссиқхонага тажрибали тадбиркорлар бириктирилган. Улар аҳолига амалий ёрдам кўрсатиб, бозор талабига мос маҳсулот етиштиришда маслаҳат ва кўмак беришмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу иссиқхоналарда бир йилда 150-200 миллион сўм даромад олиш мумкин бўлади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг