3 ғилдиракли «Nexia» ва кондиционерли «Damas» эгалари жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда машина бошқараётиб руль устида ош еган ва кейинчалик машинасига кондиционер ўрнатган ҳамда 3 ғилдиракли «Nexia»ни ҳайдаб шов-шув кўтарган шахслар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, «Damas» ҳайдовчиси автомобилга уйларга мўлжалланган кондиционерни ўрнатиб, шаҳарнинг гавжум кўчаларида ҳаракатланган. Шунингдек, у машина бошқаруви вақтида руль устига лагандаги ошни қўйиб, уни истеъмол қилган.
Бошқа бир ҳолатда эса ҳайдовчи «Nexia» русумли автомобилнинг бир ғилдирагини атайлаб олиб ташлаб, машинани уч ғилдиракда ҳайдаган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомобиллар жарима майдонига жойлаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг