25–26 июнь кунлари Ер бўйлаб кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин

Иллюстратив фото
25–26 июнь кунлари Ерда геомагнит фаолликнинг кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Қуёш астрономияси лабораториялари маълум қилди.
Маълумотларга кўра, кучли магнит бўронларининг асосий сабаби қуёшдаги катта коронал тешик бўлиб, ундан чиқаётган юқори тезликдаги қуёш шамоллари Ерга йўналган. Шамолларнинг тезлиги 600 км/соатгача етиши мумкин.
Прогноз қилинган қуёш шамоллари тезлиги одатдаги меъёрдан 50 фоиз юқоридир. Шунингдек, олимлар май ойидаги баҳоларда хатоликларга йўл қўйилгани ва у пайтда тезлик 900–1000 км/соатгача етганини эслатиб ўтди.
25 июнь куни юз берадиган геомагнит бўронининг Г2 даражасида, яъни ўртача бўлиши кутилмоқда. Кучли даражага чиқиш эҳтимоли 15 фоиз, жиддий даражага етмаслиги эҳтимоли эса 20 фоиз деб баҳоланган.
Таъкидлаш жоиз, бўронлар сунъий йўлдошлар, алоқа тизимлари, электр тармоқлари фаолиятига таъсир кўрсатиши ҳамда қутб нурларининг кучайишига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ 23 июнь тонгида Россия Федерацияси қўшинлари Украинанинг Киев шаҳрига ракета ва дронлар билан зарба бергани ҳақида хабар қилгандик. Ҳужумлар натижасида олти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг