2030 йилда Тошкент шаҳридаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади
Фото: Халқ сўзи
Каналлар бўйларида сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, ҳозирда пойтахтимиздан оқиб ўтувчи турли каналлар атрофида 42 км узунликда сайр қилиш масканлари барпо қилинди. Бу жараёнда каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилиб, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил қилинди.
Бу ишлар давом эттирилиб, каналлар бўйидаги сайилгоҳлар узунлиги 2024 йилда 50 км, 2025 йилда 60 км, 2026 йилда 75 км, 2027 йилда 90 км, 2028 йилда 110 км, 2029 йилда 130 км ва 2030 йилда 150 кмга етказилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, сайилгоҳларда аҳоли маданий ҳордиқ чиқариши учун болалар ўйингоҳлари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг