2026 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар 5 йилда камида 1 маротаба ташқи баҳолашдан ўтказилади

17:45 19 Декабрь 2025 Ҳужжатлар
638 0

«Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–252-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар 5 йилда камида 1 маротаба ташқи баҳолашдан ўтказилади.

Ҳисоб палатаси фаолияти қуйидаги шартларда ташқи баҳолашдан ўтказилади:

  • органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI) ва бошқа халқаро даражада тан олинган ташкилотлар методологиялари асосида;
  • келишув доирасида халқаро ташкилотлар ёки хорижий давлатларнинг олий аудит органлари томонидан;
  • мустақил баҳолаш жараёнини ташкил этиш, фаолияти бўйича барча маълумотларни тақдим этиш, натижаларини жамоатчилик учун эълон қилиш.

Ҳисоб палатасига қуйидаги аудитларни ўтказишни йўлга қўйишга рухсат этилади, жумладан:

  • халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари мурожаатлари ва техник топшириқлари асосида уларнинг маблағлари ҳисобидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг молиявий аудити;
  • халқаро ташкилотларнинг танловларида иштирок этиш ёки ўзаро келишувлар орқали уларнинг фаолияти, лойиҳалари ва дастурлари аудити.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?