2025 йилда асосий капиталга инвестициялар 591,1 триллион сўмга етди

16:23 26 Январь 2026 Иқтисодиёт
333 0

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2025 йил январь декабрь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 591,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, мазкур даврда жами янги асосий фондларни яратишга қаратилган асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар 33,5 млрд АҚШ доллари ёки 422,1 трлн сўмни ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар қуйидагича:

  • Ишлаб чиқариш саноати – 33,2 фоиз;
  • Электр, газ билан таъминлаш – 17,1 фоиз;
  • Тоғ-кон саноати – 11,9 фоиз;
  • Қишлоқ хўжалиги – 9,2 фоиз;
  • Қурилиш – 6,1 фоиз;
  • Ташиш ва сақлаш – 5,3 фоиз;
  • Сув билан таъминлаш ва канализация – 2,1 фоиз;
  • Ахборот ва алоқа – 1,5 фоиз;
  • Соғлиқни сақлаш – 1,7 фоиз;
  • Бошқа фаолият турлари – 11,9 фоиз.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 10,5 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер