2025 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин
Иллюстратив фото
2025 йил рекорд даражадаги энг иссиқ уч йил қаторига кириши мумкин. Бу ҳақда Европа Ерни масофадан зондлаш ва хариталаш хизмати ҳисоботида айтилган.
Таъкидланишича, 2025 йил ҳарорат бўйича 2023 йилга тенг келиши мумкин. Хусусан, 2025 йил ноябрь ойи 2023 ва 2024 йиллардан кейин рекорд даражадаги учинчи энг иссиқ ноябрь ойи бўлди. Бу ойда сайёрамизнинг ўртача сирт ҳарорати 14,02 °C га етди. Бу 1991 йилдан 2020 йилгача бўлган давр учун ўртача кўрсаткичдан 0,65 °C юқори.
Мутахассислар инсон фаолияти иқлим ўзгаришига олиб келаётганини, бу эса, ўз навбатида, экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг тез-тез ва шиддатли бўлишига олиб келаётганини таъкидладилар.
Илгари, «ARC Center of Excellence for 21st Century Weather» ва CSIRO тадқиқотчилари келажакдаги иқлимни суперкомпютер моделлаштиришдан фойдаланган ҳолда, инсоният CО₂ чиқаришни бутунлай тўхтатса ҳам, ҳаддан ташқари иссиқлик камида минг йил давомида пасая бошламаслиги ҳақида хулоса қилишган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг