2024 йилда Хитойдан Ўзбекистонга қанча турист, қандай мақсадларда ташриф буюрган?
2024 йил давомида Хитойдан Ўзбекистонга 74 минг 304 нафар туристлар ташриф буюрган. Бу ҳақида «Статистика агентлиги» маълумот берди.
Унга кўра, 2024 йилда Хитойдан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари саёҳат, хизмат юзасидан, қариндошларини йўқлаш, тижорат, ўқиш ҳамда даволаниш бўлган.
Энг кўп туристлар саёҳат мақсадида ташриф буюрган бўлиб, уларнинг сони 57 минг 141 нафарни, ундан кейинги ўринларда қариндошларини йўқлаш мақсадида келганлар 1 минг 228 нафарни, тижорат сабабидан ташриф буюрганлар эса 1 минг 177 нафарни ташкил қилган.
Бундан ташқари, хизмат юзасидан 1 минг 131 нафар, ўқиш учун 794 нафар ҳамда даволаниш учун 3 нафар хитойлик турист Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Таъкидланишича, 2024 йил давомида қайд этилган бу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 31 минг 834 нафарга ортганлиги кузатилган.
Маълумот учун, 2023 йилда Хитойдан Ўзбекистонга 42 минг 470 нафар турист келган бўлиб, уларнинг 35,6 минг нафари дам олиш, 4,8 минг нафари хизмат юзасидан ҳамда минг нафардан ортиғи тижорат мақсадларида ташриф буюрган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг