2023 йилда Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони 10 миллиондан ошади — Азиз Абдуҳакимов
Фото: "Халқ сўзи".
Ўзбекистонда туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижада мамлакатимизнинг сайёҳлик жозибаси ортмоқда. Буни кейинги пайтда юртимизга келаётган чет эллик сайёҳлар оқими кўпайиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Агар 2016 йилда хориждан 1,3 миллион турист келган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилда 2,7 миллион, 2018 йилда эса 5,4 миллион нафарга етди.
— Сайёҳлар сони 2019 йил якуни бўйича янада ортиб, 6,4 миллион нафарга етади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов “Ипак йўлида туризм” йигирма бешинчи Тошкент халқаро туризм кўргазмаси олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида. — 2023 йилга бориб эса сайёҳлар сони 10 миллиондан ошиши кутилмоқда. Ҳозир жойлардаги меҳмонхоналарда бўш жой қолмаяпти. Бундан, менимча, хурсанд бўлишимиз керак. Шунинг учун ҳар йили кўплаб замонавий меҳмонхоналар, меҳмон уйлари фойдаланишга топширилмоқда.
Дарҳақиқат, анжуманда айтилганидек, 2019 йилнинг ўзида 220 зиёд меҳмонларни жойлаштириш объектлари фойдаланишга топширилаётган бўлса, шундан 60 дан зиёди йирик меҳмонхоналар улуши тўғри келади. Келгуси йилда эса 300 та шундай лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Саид РАҲМОНОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг