2023 йилда давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган спектаклларга қанча маблағ ажратилгани очиқланди
2023 йилда давлат буюртмаси асосида спектакллар саҳналаштириш учун йил давомида 40 та спектаклга 12,5 млрд. сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи Ҳусниддин Эшдавлатов маълум қилди.
Ушбу маблағлар мақсадли сарфланган ҳолда, “Беруний”, “Бобур соғинчи”, “Юлдузли тунлар”, “Кундузсиз кечалар”, “Буюк ипак йўли”, “Чўпон афсонаси” каби тарихий асарлар саҳналаштирилди.
2023 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Озарбайжон Республикаси Баку шаҳрида бўлиб ўтган “Турксой халқаро театрлар фестивалида” Самарқанд вилояти мусиқали драма театри Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони асосида, режиссёр А.Холмўминов томонидан саҳналаштирилган “Лайли ва Мажнун” спектакли фестивалнинг олий мукофоти “Энг яхши спектакль” номинациясида ғолиби бўлди.
“Ўзбекцирк” давлат муассасасининг 4 нафар ижодий ходими 2024 йил январь ойида Монта Карло Халқаро цирк фестивалида иштирок этиши белгиланган.
2024 йилдан ҳар бир театрда замонавий ёндашув асосида экспериментал спектакллар саҳналаштириш йўлга қўйилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг