18-19 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳар йили Наврўз байрами арафасида айёмни муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида ҳашар ўтказиш яхши анъанага айланган.
Президентимизнинг “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, шу йилнинг март-апрель ойлари юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари сифатида белгилангани бунга яққол мисолдир. Зеро, ҳашар кунларида одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳамда аҳоли тураржойларини обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш, ҳудудлар санитария ҳолатини яхшилаш ишлари умумхалқ ҳаракати даражасига кўтарилади.
Ҳозирги пайтда ҳашарни юқори савияда ўтказиш мақсадида барча давлат ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фондида ишчи гуруҳи тузилиб, режа асосида иш олиб борилаётир. Унинг маълумотига кўра, ҳашар кунлари ободонлаштириш ва саховат тадбирлари янада кучаяди. Хусусан, маҳалла, корхона ҳамда ташкилотлар ҳудудларини тозалаш, гузар, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, жойларда турфа хил дарахтлар ҳамда гул кўчатлари ўтқазиш, янги боғ ва гулзорлар барпо этиш, мавжудларига шакл бериш юмушлари бажарилади. Янги иншоотлар ҳамда корхоналар фойдаланишга топширилади.
Ҳашардан тушган хайрия маблағлари эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг уй-жойларини таъмирлаш, ёш оилаларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилалар фарзандларининг тўйларини ўтказишга кўмаклашиш, болалар майдончаларини тартибга келтириш ва бошқа кўплаб хайрли тадбирларга йўналтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг