15 май куни Ливанда парламент сайловлари бўлиб ўтди
Мамлакат аҳолиси келаси 5 йиллик учун Ливан парламентининг 128 аъзосини сайлашди.
Ливанда сайловлар мамлакат бўйлаб 7700 та сайлов участкасида ташкиллаштирилди. Сайлов эрталабки 7:00 дан кечки 19:00 га қадар давом этди. Ливаннинг хориждаги дипломатик корпус ва ваколатхоналарида ҳам сайлов участкалари ташкиллаштирилди.
Ливан Ички ишлар вазирлиги 103 рўйхат ҳамда 718 нафар номзодни рўйхатдан ўтказган. Номзодлардан 118 таси аёллар. Ливанда очиқ рўйхатли пропорционал сайлов тизими амал қилади.
Ливан қонунчилигига кўра 25 ёшга тўлган, муқаддам жиноят содир этмаган фуқаролар сайловда ўз номзодларини илгари суриши мумкин.
Ливанда сайловчиларга қўйиладиган ёш цензи 21 ёш этиб белгиланган. Бу йилги сайловларда 21-25 ёш категорияси бўйича 600 минг сайловчи рўйхатдан ўтказилган. Жами сайловчилар 3 млн 967 мингдан зиёд. Сайловчиларнинг 51 % аёлларни ташкил этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг