10 июль куни Facebook'да катта узилиш содир бўлди. Техник хатоларни бартараф қилиш устида иш олиб борилмоқда
Facebook'да фойдаланувчиларни авторизация қилиш ва ижтимоий тармоққа киришда глобал узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда "Ўзкомназорат" ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2020 йил 10 июль куни Facebook ишлашида катта узилиш содир бўлди.
Мутахассисларнинг фикрича тармоқ иловасида оммавий равишда кузатилган узилишга Facebook (Facebook SDK) жамланмасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ муаммо сабаб бўлиши мумкин.
The Verge нашрининг ёзишича, кўплаб иловалар фойдаланувчиларни авторизация қилишда Facebook аккаунтларидан фойдаланади.
10 июль тонгида компания дастур ишлаб чиқувчилар платформасида муаммодан бохабарлиги ва iOS фойдаланувчилари дуч келган техник хатоларни бартараф қилиш устида иш олиб бораётганини маълум қилган.
iOS фойдаланувчилари Facebook SDK билан интеграциялашган Spotify, Pinterest, TikTok ва бошқа кўплаб иловаларига киришнинг иложи бўлмаётганидан шикоят қилган.
Дастурлар Интернет тармоғи (4G ёки WiFi) фаоллашган вақтда ишламай қолган, бироқ смартфон «Парвоз» режимига ўтказилган вақтда улар яна аввалгидек ишлай бошлаган.
Бундан ташқари шунга ўхшаш авторизация ёки иловага кириш билан боғлиқ муаммолар Андроид ҳамда Windows тизимларида ҳам кузатилган.
Тошкент вақти билан 18:30 ҳолатига кўра муаммо ҳали тўлиқ бартараф қилинмаган ва компания дастур ишлаб чиқувчилари расмий манбаси бу борадаги ишлар давом этаётганини хабар қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг