Таъқиқланган дори воситаларини текширувчи бот ишга тушди
Таъқиқланган дори воситаларини текширувчи бот ишга тушди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумот берди.
Билдирилишича, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мутахассислари томонидан психотроп ва ноқонуний дори воситаларининг тарқалишини олдини олиш, шунингдек, аҳолининг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида «Psixotrop_moi_bot» ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган.
Ушбу бот қандай ишлайди?
Фойдаланувчи ботга маълум бир дори воситаси ҳақидаги маълумотни юборади. Тизим эса:
- Ўзбекистон ҳудудида таъқиқланган ёки таъқиқланмагани;
- психотроп таъсирга эгалиги;
- инсон саломатлигига таъсири;
- қонунчиликдаги мақоми ва бошқалар ҳақида аниқ маълумот беради.
«Бугунги кунда айрим дорилар ёшлар орасида нотўғри мақсадда истеъмол қилинмоқда. Кўпчилик уларнинг аслида қандай таъсирга эга эканини билмайди. Мазкур бот айнан шундай муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Талабалар учун фойдали:
- Тенгдошлари орасида шубҳали ҳолатларни аниқлаш;
- Дўстлари, оила аъзолари ёки танишлари томонидан истеъмол қилинаётган воситаларни текшириш;
- ўз саломатлигини ҳимоя қилиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг