Ilon Mask Chingizxon haqidagi kitobni tavsiya qildi

16:53 02 Iyul 2024 Dunyo
342 0

Миллиардер, «Tesla», «SpaceX» ва бир қатор бизнеслар эгаси Илон Маск китобхонларга аудиокитоблар тавсия қилди.

Уларнинг орасида Миннесота штатидаги Макалестер коллежининг профессори Жек Макивер Уэзерфорднинг «Чингизхон ва замонавий дунёнинг яратилиши» асари ҳам бор.

Шунингдек, миллиардер қуйидаги аудиокитобларни ҳам тавсия қилган:

1. «Цивилизация тарихи» (Уильям Дюрант);
2. «Илиада» (Гомер);
3. «Қўлликка йўл» (Фридрих фон Хайек);
4. «Америка Цезари» (Уильям Манчестер);
5. «Тақдир усталари» (Дэвид Кушнер);
6. «Вайрон қилиш нархи» (Адам Туз);
7. «Пўлат бўронларида» (Эрнст Юнгер);
8. «Август қуроллари» (Барбара Такман);
9. «Галлия уруши ҳақида хотиралар» (Гай Юлий Цезар);
10. «Ўн иккиси худоларга қарши» (Уильям Болито).

«Умид қиламанки, кимдир (Ричард) Дупуйнинг «Ҳарбий тарих энциклопедияси» ва (Эдуард) Крейсининг «Дунёнинг ўн бешта ҳал қилувчи жанги» аудиокитобларини ҳам яратади» деган у.

Аввалроқ, АҚШ гигант компанияси «Tesla» компанияси директори Илон Маск бу йил янгиланган кутилаётган «Model Y»ни чиқармаслигини маълум қилганди.

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?