Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари этиб тайинланди
Видеодан кадр
Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Жамият матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Караев шу пайтга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатномасида 2026 йилда барча ташкилот ва идораларда коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилиниб, ҳар бир ташкилот раҳбарига ушбу йўналиш бўйича ўринбосар тайинлаш вазифаси қўйилган эди.
Давлат раҳбари бугун, 12 январь куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режалари юзасидан тақдимот билан танишди. Йиғилишда нефть-газ соҳасида ўғрилик ва коррупция ҳолатларига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Соҳадаги коррупцион хавфларни олдини олиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилди. Тизимдаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг