Зироат Мирзиёева ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан учрашди

19:04 25 Июнь 2024 Жамият
252 0

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге (Dr Hans Kluge) билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва «Замин» фонди ўртасида болаларга, шу жумладан онкологик касалликларга чалинганларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларни реабилитация қилиш, Ўзбекистонда паллиатив ёрдамни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазасини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун, шу жумладан, халқаро ҳаво сифати стандартлари ва ичимлик суви сифати меъёрларини ишлаб чиқишда халқаро экспертларни жалб қилишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?