Жорий йилнинг 7 ойида чет элга сафар қилган ўзбекистонликлар сони ҳақида маълумот берилди

2025 йилнинг январь-июль ойларида 4,3 миллиондан зиёд Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Жорий йилнинг 7 ойида чет элга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган.
- Қирғиз Республикаси — 1 918 904 нафар;
- Қозоғистон — 799 429 нафар;
- Тожикистон — 754 123 нафар;
- Россия — 274 356 нафар;
- Саудия Арабистони — 151 705 нафар;
- Туркия — 141 753 нафар;
- БАА — 82 587 нафар;
- Миср — 38 081 нафар;
- Вьетнам — 22 762 нафар;
- Хитой — 20 484 нафар;
- Бошқа давлатлар — 132 339 нафар.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 954,4 минг нафарга ёки 28,2 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг