Жомбой тумани ҳокими ўзгарди

11:55 18 Апрель 2020 Жамият
3498 0

Бугун, 18 апрель куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари қатнашишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Қаюм Ҳамроевич Собиров Жомбой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Қ.Собиров 1970 йилда Ургут туманида туғилган. Иқтисодчи. Бугунги кунгача Ўзбекистон Марказий банкининг Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шу пайтгача туман ҳокими сифатида фаолият юритган Ҳамза Тўйчиев аризасига асосан вазифасидан озод қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер